“Шўртан” (Ғўзор)-“Андижон” (Андижон) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича Ўзбекистон XXVII миллий Чемпионати. ПРО-Лига 32-тур 2018 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари!  Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг ПРО-Лигасида 32-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда “Шўртан” ҳамда “Андижон”  (Андижон) жамоалари ўзаро куч синашишади.
Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.
Про-лига. 32-тур. 29 октябр (душанба)
«Шўртан» – «Андижон»  

Бош ҳакам: Ахрол Рискуллаев
Қанот ҳакамлари: Жасур Рустамов, Амаль Султонов
Назоратчи: Алишер Абдуллаев

Комиссар: Бобур Хайдаров

Бошланғич таркиб

“Шўртан”: 16.Акмал Рахимов, 2.Нурали Падаров,3.Мухамадали Алиқулов, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов(С), 8.Сирожиддин Рахматуллаев, 10.Маъруф Муродов, 15.Мўминжон Мелиев, 21. Ислом Бойсариев, 29. Сардорбек Хурсандов, 38.Аббосхон Ғуломов.

Захира: 25.Алибек Туробов, 20.Шахзодбек Хурсандов, 22.Оғабек Эркинов, 34.Ислом Шодмонов, 35.Алвеш Мурадуллаев, 36.Фарход Номозов, 40.Жавохир Мусажонов.

Бош мураббий: Ёрқин Назаров

“Андижон”:  1.Никита Рибкин, 5.Хушнудбек Авилов,  7.Шахбозбек Жумабоев, 10.Давронбек Исоқов, 18.Суннатилла Эрматов, 21.Илдар Маматказен, 22. Сирож Хамроев, 24. Шохрух Байқозиев, 25.Фарход Мирахматов, 33.Дониёр Абдуманнопов, 98.Фарход Бекмуратов.

Захира:  87.Акмал Ортиқов, 6.Иброхимжон Атахонов, 8.Сунатилла Мамадалев, 14. Элбек Отақулов, 19.Даврон Маматов, 27.Лазиз Убайдуллаев, 70. Нодирбек Мавлонов.

Бош мураббий: Илдар Сакаев   

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Мухлислар жамоаларни кутишяпти.

ЎзПФЛ гимни остида жамоалар майдонга чикишди. Футболчилар майдонда саф тортишди.Бир-бирларини қутлашяптилар.
Ғузорда Об-ҳаво ажойиб тарзда. Футбол ўйнаш учун жуда қулуй ҳолат.
Ҳакам ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

1′ Дастлабки дақиқаларда жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишяпти.

6’ Бурчак зарбасини 18.С.Эрматов амалга  оширди лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани  йўқ.

7 Ҳавфли вазият  21.И Бойсариев чамаси 60 метр тупни тепди лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.

8’  О.Каримов куполиги учун жарима зарбасини  25.Ф.Мирахматов амалга оширди лекин дарвозабон қайтарди.

10  8.С.Рахматуллаев куполиги  учун жарима,  чамаси 60 метр 18.С.Эрматов амалга оширди лекин, ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.

12’ Ўйин бир оз босим остида ўтмоқда. Иккала жамоа ҳам асабий холатда ўйинамоқда. Жарима  25.Ф.Мирахматов амалга оширди, лекин дарвозабон қайтарди.

14’ Мехмонлар кетма-кет ҳужумлар ўйиштирмоқда. “Шўртан” жамоаси ҳам бўш келмаяпти.

16’ Бурчак зарбасини Х.Холмурод амалга оширди лекин, ноаник “Андижон” жамоаси қайтарди. Ҳисоб очилгани йўқ .

17’ Ташаббус бир оз “Андижон” жамоаси томонда  “Шўртан” жамоаси ҳам бўш келмаяпти.

19’  Бурчак зарбасини 2.Н.Падаров тупни ташлаб берди лекин жамоадошлари бу вазиятдан фойдалана олишмади .Ҳисоб очилгани йўқ.

20’ “Шўртан” жамоаси тупни бир-бирига ошириб вазиятни қулга олишмоқда.

22’ Хавфли вазият Д.Исоқов  лекин  2.Н.Падаров боши билан тўпни қайтарди.

24’ Хавфли вазият 38.А.Ғуломов  тупни  ташлаб берди 8. С. Рахматулаев вазиятдан унумли фойдалана олмади.

26’ Жарима М.Мейлиев  чамаси 60-метр тупни тепди лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.

27’ Ўйин тўхталиш “Шўртан” жамоаси  қуполиги  учун  жаримани 18.С.Эрматов  амалга оширди лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.

28’ Бурчак зарбасини 18.Суннатилла Эрматов тупни жамоадошларига ташлаб берди . Хавфли вазият 10.Д.Исоқов тупни тепди дарвозабон қайтарди. Ҳисоб очилгани йўқ.

30’ “Андижон” жамоаси  кетма –кет хужум уйиштиришяпти мезбонлар ҳам буш келгани йўқ.

31’ Огохлантириш 25.Ф.Мирахматов  куполиги учун

34’ Хавфли вазият 21.И.Бойсариев кутарган тупни М.Мейлиев боши билан ўролмади. Ҳисоб очилгани йўқ.

37’ Жаримани чамаси  40-метрдан 18.С.Эрматов тепди лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.

39’ Ўйин босим остида ўтмоқда

41’ Хавфли вазият 10.Д.Исоқов тупни тепди, дарвозабон  қайтарди. Ҳисоб очилгани йўқ.

42’ Ўйинда бир оз тўхталиш 38.А.Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатишди.

44’ Хавфли  вазият 21.И.Бойсариев ташлаб берган тупни 15.М.Мейлиев дарвозага  аниқ  йуналтира олмади. Ҳисоб очилгани йўқ.

45’  Ўзгариш 38.А.Ғуломов ўрнига 36.Ф.Номозов кирди. +1 дақиқа қушиб берилди.

Ўйин тўгади. Ҳисоб очилгани йўқ.

45’ Ўйин бошланди.

50’ Огохлантириш 15. М.Мейлиев куполиги учун. Хавфли вазият  36.Ф.Номозов тупни тепди лекин ноаниқ. Хисоб очилгани

52’ Хавфли вазият 21.И.Бойсариев тепган туп дарвоза устунига  тегиб қайтди. 15.М.Мейлиев вазиятдан фойдаланиб тупни тепди  Гоооол…. афсус ўйиндан ташқари холат. Ҳисоб очилгани йўқ.

53’ “Андижон” жамоаси куполиги учун жаримани 8.С.Рахматуллаев чамаси 90-метр масофасидан тупни тепди лекин ноаниқ. Ҳисоб очилгани йўқ.

56’ Огохлантириш 15.М.Мейлиев

59’ Ҳавфли вазият 10.Д.Исоқов тупни тепди . ГОоооол. Ҳисоб очилди 0:1

61’ Ўзгариш 18.Суннатилла Эрматов  ўрнига 6.Иброхимжон Атахонов кирди

62’ Хавфли вазият Олимжон Каримов тупни кутариб берди 15.М.Мейлиев тепган туп дарвоза устун ёнидан утиб кетди. Ҳисоб  0:1

66’ Жарима 6.Иброхимжон Атахонов амалга ошириш керак эди, 7.Ш.Жумабоев тупни тепди. Дарвозабон ушлаб қолди. Ҳисоб 0:1

68’ Жарима 21.И.Бойсариев куполигидан  чамаси 60-метр 24. Шохрух Байқозиев  амалга оширишди лекин ноаниқ. Ҳисоб 0:1

70’ Бурчак зарбасини 25.Фарход Мирахматов керитди  лекин ноаник.  Ҳисоб 0:1

73’ Ўзгариш 10.Маъруф Муродов ўрнига 40.Жавохир Мусажонов кирди

75’   Ҳисоб очилганида кейин “Андижон” жамоаси  ўйин  анча тезлашди. Жарима зарбасини 6.И.Атаханов амалга оширди,  лекин  ноаниқ. Ҳисоб 0:1

77’ Огоҳлантириш  98.Фарход Бекмуратов.

78’ Ўзгариш 8.Сирожиддин Рахматуллаев  ўрнига 20.Шахзодбек Хурсандов кирди.

80’ Ўйинда тўхталиш 22.С.Хамраевга тиббий  ёрдам  кўрсатилди. Ўзгариш 7.О.Каримов ўрнига 34. И.Шодмонов кирди.

82’ Хавфли вазият 10.Д.Исоқов  тупни тепди. Дарвозабон қайтарди. Ҳисоб 0:1

84’ Ўзгариш 10.Д.Исоқов ўрнига 8.Сунатилла Мамадалев кирди.

86’ Жарима 21.Илдар Маматказен тупни чамаси 90-метрдан  тепди. Ҳисоб 0:1

88’ Ўзгариш 7.Шахбозбек Жумабоев ўрнига 70. Нодирбек Мавлонов кирди.

90’ Ўйинда тўхталиш 22.С.Хамраевга тиббий  ёрдам  кўрсатилди. +4 дақиқа қушиб берилди.

90’ +2 Хавфли  вазият  22.Оғабек Эркинов тупни тепди лекин ноаниқ. Ҳисоб 0:1

90’ +4 Ўйин тугади. Ҳисоб 0:1. “Андижон” жамоаси 3 очко кулга киритиб ғалаба билан уйига қайтишди.

Махсус белгилар    

Leave a Reply