Про-лига 2-давра «ШЎРТАН» (Ғузор) – «ХОРАЗМ» (Урганч) учрашуви олдидан қисқа йиғилиш бўлиб ўтди.

ПРО-Лигада ёзги танаффуздан сўнг, яна футбол ўйинларига старт берилди. Эслатиб ўтамиз бугун 4-август 2018 йил соат 18:00 да Ғузор «Марказий» стадионида ПРО-Лиганинг 19-тур  «А» гуруҳидан жой олган «ШЎРТАН» – «ХОРАЗМ» учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин олди ЎзПФЛ вакили – учрашув комиссари Сардор Қудратуллаев ва икки жамоа вакиллари билан биргаликда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида мазкур ўйин билан боғлиқ бўлган ташкилий масалалар, шунингдек жамоаларнинг футболчилари майдонда қандай рангли формаларда ҳаракатланиши ҳам келишиб олинди. Шундай қилиб, бугунги ўйинда ШЎРТАН» футболчилари ОҚ, меҳмонлар – «ХОРАЗМ» жамоаси вакиллари КЎК формаларда тўп суришади.

«Шўртан» ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply