Суперлига: “Бухоро” ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида пешқадамга айланди

Суперлиганинг 8-тур доирасида дастлабки иккита ўйини ўтказилди. Айниқса “Нефтчи” жамоасининг ашаддий мухлислари ўз жамоасининг бу гал албатта ғалаба қозонишига ишонганди. Лекин башоратлар тўғри чиқмади – фарғоналиклар яна дуранг ўйнаб қўйишди.

Куннинг иккинчи учрашувида “Бухоро” ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди. Ўйин қанчалик муросасиз, шиддатли кечмасин, 28-дақиқада Неменья Йовановичнинг ўз дарвозаси тўрини нишонга олиши, майдон эгаларининг ғалабасини таъминлади.

Икки ўйин якунига кўра Бухорода мухлислар сони кўплиги қайд этилган. Бухороликларнинг “Қизилқум”га қарши учрашувини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиш учун 20631 нафар мухлис ташриф буюрган. Бу кўрсаткич “Бухоро”нинг жорий мавсум уй ўйинларида энг кўп томошабин сифатида кўрсатилмоқда…

“НЕФТЧИ” – “МЕТАЛЛУРГ” – 0:0
24 апрель. Фарғона шаҳри. “Истиқлол” спорт мажмуаси ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент).
“Нефтчи”: Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Отабек Аҳмаджонов (Аваз Агалиев, 46), Муродбек Бобожонов, Аббосбек Махсталиев, Аброрбек Исмоилов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Исломбек Каримов (Абдул Азиз Юсупов, 78), Достонбек Турсунов (Даврон Маматов, 54)
“Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аббос Отахонов, Шаҳзод Шайманов, Забиҳило Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Жамшид Юсупов, 85), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Аброр Хусинов, Павел Смоляченко Жавоҳир Сохибов (51), Павел Пуришкин (Зоҳид Абдуллаев (57).
Огоҳлантиришлар: А.Абдулхақов (69) – А.Отахонов (69).
Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).
Комиссар – Бекзод Арипов.

“БУХОРО” – “ҚИЗИЛҚУМ” – 1:0 (1:0).
24 апрель. Бухоро шаҳри. “Бухоро” спорт мажмуаси ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Артём Калинин (Қарши).
“Бухоро”: Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов (Мирфайз Муҳиддинов, 85), Санъат Шихов, Баҳодир Насимов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Эргаш Исмоилов, 73), Азиз Ибрагимов (Роббимжон Ҳасанов, 46), Сергей Русецкий
“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов (Алишер Саноев, 46), Дониёр Усмонов, Файзулло Қамбаров, Артур Геворкян (Самандар Шодмонов, 56), Муҳсинжон Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович.
Гол: Н.Йованович (28, ўз дарв).
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Қаҳрамонов (58) – Муҳсин Убайдуллаев (21), Файзулла Қамбаров (37), Элгужа Григалашвили (84), Эркин Бойдуллаев (90+5).
Назоратчи – Арслон Хотамов (Тошкент).
Комиссар – Лазиз Қўчқоров.

Манба:the-uff.com

Leave a Reply