РАСМИЙ ХАБАР: АЛЕШНИКОВ “ШЎРТАН” ФК БОШ ДИРЕКТОРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Бугун “Шўртан” футбол клубида яна катта ўзгариш содир бўлди. Клуб бош директори Камолиддин Эргашевич Раҳимов “Шўртан ПФК” МЧЖ бош ҳомийси ва асосий таъсисчи ҳисобланмиш “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбариятининг буйруғига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига “Шўртан” футбол клубининг бош директори этиб жамоада кўп йилрадан бери фаолият юритиб келаётган ва ҳозирги кунда клубнинг спорт ишлари бўйича директори лавозимида ишлаб келаётган Виктор Георгиевич Алешников тайинланди.

Leave a Reply