“ШЎРТАН”: СИНОВ НАЗОРАТ УЧРАШУВИДАГИ РАҚИБИМИЗ – “ДИНАМО”

Бошқа клублар қатори “Шўртан” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Биласиз, жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда “Оқ бўрилар”ни Асрор Алиқулов бошқаряпти.
Клуб 6-11 февраль оралиғида йиғиннинг дастлабки босқичини ўтказган эди. Айни пайтда асосий таркибга номзод бўлган футболчилар Алиқулов бошчилигида машғулотларнинг иккинчи босқичига киришган. Тайёргарлик жамоанинг Ғузордаги ўз қароргоҳида олиб борилмоқда.
Иккинчи босқич доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган. 18 февраль санасида ана шу синов назорат баҳсининг дастлабкиси ўтказилади. Мазкур ўйин соат 14:00 да Самарқанд вилоятининг Жомбой шаҳарчасида ташкиллаштирилади. Унда “Шўртан” жамоаси ўтган йили Суперлигада омадсизликка учраб, ПРО-Лигага тушиб кетган “Динамо” клуби билан куч синашади.
Бўлажак ўйин давомида Асрор Алиқулов асосий таркибга деярли даъвогар футболчиларни кўздан кечириб олишни мўлжалламоқда. Биринчи босқич якунларига кўра синовда бўлган Фарҳод Намозовга ҳам жавоб берилган.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими

Leave a Reply