2021 йилда ўзбек жамоалари ОЧЛда “1+1” кўринишидаги квотага эга бўлади

2020 йил Cоcа-Cоlа Суперлигасида чемпион бўлган жамоа тўғридан-тўғри Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этади.

Кубок соҳиби эса ОЧЛ саралаш босқичида қатнашади. Биллур соврин эгаси саралаш босқичида ғолиб бўлиб, гуруҳ йўлланмасини қўлга киритса, Coca-Cola Суперлигасининг яна бир жамоасида ОФК Кубогида қатнашиш имконияти бўлади.

Агарда, мағлубиятга учраса, ўша жамоанинг ўзи ОФК Кубогига йўл олади. Яъни, Coca-Cola Ўзбекистон Кубоги ғолиби Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида ғолиб чиқса, халқаро мусобақадаги жамоаларимиз сони 3 тага айланади, ютқазиб қўйса, иккиталигича қолади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply